Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 дона парфюмерияни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади
1265
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.
300 дона парфюмерияни яширинча олиб ўтишга уриниш наф бермади

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Х.М. “яшил” йўлак орқали харакатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 300 дона сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

5.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг