Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бош прокуратура Академиясида божхоначилар иштирокида тренинг бўлиб ўтаяпти
993
Давлат божхона қўмитаси Божхона институти ва Бош прокуратура Академияси ҳамкорлигида 4-5 ноябрь кунлари ўқув тренинги ташкил этилди.
Бош прокуратура Академиясида божхоначилар иштирокида тренинг бўлиб ўтаяпти

Бош прокуратура Академиясида бўлиб ўтаётган мазкур тренингда, Давлат божхона қўмитасининг Ўз хавфсизлик бошқармаси ва унинг жойлардаги вакиллари, шунингдек, Божхона институтининг 30 нафарга яқин ходимлари иштирок этишаяпти.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган “2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Дастури”нинг 5-бандига мувофиқ, коррупцияга қарши курашишда чора-тадбирларни амалга оширишга масъул бўлган шахсларнинг билимларини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш вазифаси белгиланган.

Мазкур дастурнинг тегишли бандларидан келиб чиққан ҳолда, семинар-тренингда малакали мутахассислар томонидан божхона ходимларига коррупция жиноятларининг олдини олиш, фош этиш, уларга чек қўйиш ҳамда келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлардан аҳолини хабардор қилиш фойдадан холи бўлмаслиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда бугунги кунда Юртбошимиз мамлакатимиз имижини янада яхшилаш, инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор бераётган бир вақтда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг коррупцияга қарши курашиши замон талаби даражасига кўтарилгани ва унга қарши курашиш бизнинг бурчимиз эканлиги таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашишда, профилактик тадбирларнинг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини, шу билан бирга атрофдагиларга ҳам бефарқ бўлмаслик кераклиги тўғрисида маълумотлар таъкидлаб ўтилди.

4.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг