Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ата” чегара божхона постида божхоначилар томонидан ушбу пост орқали республикамиз ҳудудидан чиқиб кетаётган фуқаро О.П.га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 дона Россия ҳамда 1 дона Араб тангалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.11.2019