Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Б.Ж. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув натижасида, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.
1.11.2019