Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропорти орқали қўшни мамлакатга йўл олган фуқаролар А.О. ва Д.М.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахслар эгнидаги кийимлари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик оғирлиги 202 грамм бўлган қўлбола усулда тилладан ишланган қуйма браслет, қуйма кулон ва қуйма бўлаклар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
1.11.2019