Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган вилоятида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди
2302
Наманган вилояти божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фалият қатнашчилари иштирокида “Тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёз ва переференциялар, экспорт соҳасида яратилаётган қулайликлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида ДБҚ Раиси ўринбосари Муталибджон Салиев раҳбарлигида очиқ мулоқот тарзида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда ДБҚ мутасадди бошқармалари масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаcи, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманган вилояти бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбиркорларни уйлантираётган муаммоларни жойларнинг ўзида ҳал қилиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида, жойлар ўтказилаётган учрашувларнинг аҳамияти жуда катта. Бу борада божхона органларида ҳам шундай учрашувлар ташкил этилиб, тадбиркорларда учраётган муаммоларни бартараф этишда ёрдам бериб келинмоқда.

Жумладан, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, хусусан божхона соҳасида улар дуч келаётган муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва зудлик билан ҳал этиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда ДБҚ Раиси ўринбосари М.Салиев бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига барча жабҳаларда қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, шу жумладан божхона тизимида ҳам божхона таомиллари соддалаштирилиб, амалдаги тартиблар енгиллаштирилаётгани ҳамда божхона тўловларидан имтиёзлар берилиб, соҳада тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда ишбилармонлар манфаатларини таъминлаш, уларнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва зудлик билан бартараф этиш масалалари ҳақида сўз борди.

Мулоқот давомида масъул ходимлар томонидан “Тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун божхона қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда ҳар қандай ижтимоий-салбий ҳодисани ёки жиноятчиликни, шу жумладан, коррупция ва таъмагирликни олдини олиш ва унга қарши курашишда мазкур иллатни вужудга келтирувчи омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Шунингдек, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилиши белгиланиб, Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2017 йил 

22 декабрдаги Мурожаатномасида божхона органлари учун белгиланган устувор вазифалар ва қўйилган талаблардан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган божхона тартиб тамоилларини мураккаблиги ва уларни қайта кўриб чиқиб, давлат хизматлари сифатини тубдан яхшилаш, кўламини кенгайтириш ҳамда аҳолига қулай шароитлар яратиш мақсадида божхона органлари томонидан устивор вазифалар белгилаб олинганлиги таъкидланди.

 

Тадбир давомида ДБҚнинг узлуксиз ишлаётган 120-76-33 “Ишонч телефони” рақами тўғрисидаги маълумотлар иштирокчиларга етказилди. Ушбу “Ишонч телефонлари” божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини зудлик билан олдини олиш, мансабдор шахслар ва божхона ходимлари томонидан коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлга қўйилганлиги тушунтириб ўтилди.

Ўзаро самимий, қизғин савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган очиқ мулоқотда тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммоли масалалар ва таклифларни эркин баён қилиб, улар бўйича тегишли жавоблар олишди.

 

Наманган вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.01.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг