Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро С.М. ва у томонидан товар сифатида олиб ўтилаётган “кийим шкафи” белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс шкафнинг ичида оғирлиги 5,4 кг дан зиёд бўлган умумий қиймати 38 миллион сўмлик соф кумуш парчаларини яширинча мамлакатимиздан олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1.11.2019