Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи корхоналардан бири номига келган “Маиший техника” товарларини божхона кўригидан ўтказиш давомида умумий қиймати 90 миллион сўмлик 222 дона “Электр чойнак-термопот” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.
Натижада, ҳужжатларда кўрсатилган “Электр чойнак-термопот” товари аслида электр самовар товари эканлиги маълум бўлди. Натижада, давлат бюджетига қўшимча 48,7 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига декларацияловчи шахс А.О. ва Т. К.лар томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияларида “бир мартали душ учун қалпоқча” ва “Оқ портландцемент” товарининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди текширилганида, ушбу шахслар кодни нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди.
Натижада давлат бюджетига қўшимча 141,4 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
1.11.2019