Аммо, лазерли нур тарқатгичларни олиб кириш тақиқланганлиги ва салбий оқибатлари тўғрисида доимий тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан лазерли нур тарқатгичларни олиб кириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳамон содир этилмоқда.
Жумладан, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келган фуқаролар Б.С. ва А.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, уларнинг юклари орасидан 1 дона “Green laser pointer” ва 2 дона "Flarx" ёзувли лазерли нур тарқатгич борлиги аниқланди.
Шунингдек, “Дўстлик” чегара божхона орқали қўшни давлатдан кириб келган фуқаро У.М. ҳам шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги кийимларини чўнтакларидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона "Danger lazer" ёзувли лазерли нур тарқатгич борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
31.10.2019