Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар – келажагимиз!
2261
Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча сохаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, жамиятда демократик принципларни мустахкамлашда ёшларнинг ўрни катта.
Ёшлар – келажагимиз!

Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг мухим шартидир.

Сўнгги йилларда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислохотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги  кунда  божхона органларида хизмат қилиб келаётган ёш кадрларга жуда хам катта эътибор қаратилмоқда. Ёш ходимлар божхона қонунчилигини такомиллаштириш, сохага коммуникацион технологияларни кенг жалб қилиш, божхона тартиб-қоидаларини соддалаштиришга доир ўзларининг аниқ ва амалий таклифлари билан соҳа фаолиятида фаол иштирок этиб келишмоқда.

Жойларда ўтказиладиган давра сухбатлари, учрашув ва семинарлар, спорт,  кам  таъминланган ва доимий ёрдамга мухтож оилалардан хабар олиш хамда хашар  тадбирларида  ҳам фаол  қатнашиб  келмоқдалар.

Ёш ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси долзарб масалалардан ҳисобланади. Давлат божхона қўмитаси ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси рахбарияти томонидан уй-жойга мухтож ёшларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш, уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш ишларига алохида ахамият қаратилмоқда.

2018 йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг Сирдарё вилояти божхона бошқармасидаги етакчиси этиб бошқарманинг маъсул ходими Мақсуд  Исроилов  сайланди.

Бугунги кунда ёшлар иттифоқининг бошқармадаги етакчиси М.Исроилов томонидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан тегишли  тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқарма ва божхона постлари ходимлари билан ахоли ўртасида божхона қонунчилиги бўйича кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, бошқа идора ва ташкилотлар қаторида Сирдарё вилояти ёшлар иттифоқи кенгаши билан хамкорликда ўтказиладиган  тадбирларда  фаол  қатнашиб  келмоқда,

Жумладан, Сирдарё вилоятда мавжуд ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идораларида хизмат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг “Узоқ масофага марафон усулида югуриш” ҳамда футбол турлари бўйича “Иттифоқ кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди ва унда  бошқарманинг 14 нафар ходими фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз  ижодий  меросини  кенг  ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3721-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 июль куни Сирдарё вилояти ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг Гулистон шаҳар саралаш босқичида бошқарманинг 5 нафар ёш ходими муносиб иштирок этиб, вилоят ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари  ходимлари  орасида  ўзларининг  интеллектуал  салоҳиятларини  намойиш этдилар.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти Кенгаши ва бандликка кўмаклашиш марказининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманининг “Иттифоқ” маҳалласида “Ёшлар келажагимиз” шиори остида ёшлар сайли ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди, тадбирда бошқарманинг 5 нафар ёш ходими фаол қатнашди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг одоб-ахлоқини кучайтиришиш, уларнинг онгини хар хил бузғунчи ғоялар билан захарланишининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди.  

Сирдарё вилояти

божхона  бошқармаси

Ахборот  хизмати

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг