Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупцияга – йўл йўқ” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди
1245
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости томонидан “Коррупцияга – йўл йўқ” мавзусида тарғибот тадбирлари дастури доирасида божхона хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш масалаларига бағишланган навбатдаги профилактик тадбир бўлиб ўтди.
“Коррупцияга – йўл йўқ” мавзусида давра суҳбати  ташкил қилинди

Барчамизга маълумки, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, пост бошлиғи И.Турапов томонидан тадбирда тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилиб, қонунчилик талаблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сонли Фармони асосида белгилаб қўйилган мақсад ва вазифалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан жорий йилнинг апрель ҳамда июнь ойларида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган 225 нафар йўловчилар орасида аноним сўровномалар ўтказилганлиги ҳамда ушбу сўровномалар натижалари асосида таҳлилий маълумотлар ва асосланган таклифлар тайёрланганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, ходимларга коррупция муаммосига қарши курашишда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни ҳалол ишлашга ва салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар бериш, ҳалол мехнат қилишга ундаш ва энг асосийси, коррупцияга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик маданиятини шакллантириш борасида қатор топшириқлар бериб ўтилди. 

Йиғилиш сўнгида шахсий таркибга “Самарқанд халқаро аэропорти”да фаолият олиб борувчи санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари, ташишларни ташкил этиш хизмати ходимлари билан    ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш ишларини кучайтириш борасида топшириқлар бериб ўтилди.

31.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг