Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони бу борада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди. Фармонга асосан, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс - оила - маҳалла - таълим муассасаси - ташкилот – жамият” принципи бўйича ташкил этилди. Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув асрида фуқароларнинг дунёқарашларини ўстириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, қолаверса уларда ватанига, халқига даҳлдорлик туйғусини шакллантиришда жамиятнинг барча аъзолари бирдек масъул ҳисобланади.
Бу борада божхона органлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 303 маротаба ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид тадбирлар ўтказилган.
Шундан корхона ва ташкилотларда 244 маротаба, маҳаллаларда 41 маротаба, таълим муассасаларида 18 маротаба профилактик суҳбатлар ташкил этилган.
Бу каби тадбирлардан навбатдагиси Навоий халқаро аэропортида ташкил этилди. Суҳбат давомида фуқароларга жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепциясининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан:
– аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш - демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш;
– ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш;
– аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш.
– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бу борадаги энг асосий вазифалар этиб белгиланганлиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқароларга божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Суҳбат якунида, бугунги кунда божхона хизмати “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ташкил этилганлиги таъкидланиб, вилоят божхона бошқармасининг 79-223-08-65 ва Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонлари уларнинг эътиборига етказилди.
30.10.2019