Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Каттақўрғонда идоралараро комиссия йиғилиши ўтказилди
3814
Каттақўрғон туман Пайшанба шаҳарчасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Каттақўрғон туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Каттақўрғонда идоралараро комиссия  йиғилиши ўтказилди

Унда комиссия раиси, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи А.С.Отамуродов, комиссия раиси ўринбосари, туман  прокурорининг ўринбосари А.Э.Турумов, вилоят комиссия аъзоси, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев ва бошқармаси   суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош суриштирувчиси Ф.Ахроровлар ҳам иштирок этди.

Комиссия раиси А.С.Отамуродов йиғилишни кириш сўзи билан очди ва кун тартибидаги масала юзасидан ахбороти тингланди.

– Ҳозирда Каттақўрғон туман ҳудудида 69 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 256 604 нафар аҳоли яшаб келмоқда. Шундан 131 882 нафарни хотин-қизлар, 119 608 нафарни ёшлар, 81 386 нафарни вояга етмаган ёшлар, 32 896 нафар мактабгача таълим муассасида тарбияланувчилари, 44 121 нафар умумтаълим мактаби ўқувчиларни, уюшган ёшлар 21790 нафарни, уюшмаган ёшлар эса 16 432 нафарни ташкил этади. 

Туманда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликни барвақт аниқлаш, содир этилган жиноятларга қарши курашиш, йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин хавфсизлигини олдини олиш ҳамда диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилишига қарамасдан 2018 йилнинг 7 ой давомида туманда жами содир этилган умумий жиноятлар 112 тани ташкил этади (2017 йилда 151 та). Шундан 5 та ўта оғир жиноятлар, 11 та оғир жиноятлар, 37 та унча оғир бўлмаган жиноятларни ташкил этади.

Йиғилишда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича божхона бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, юқоридаги ҳолатлардан келиб чикиб, 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясини иш режасини тасдиқлаш ҳақида фикр билдирди.      

Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикрлар инобатга олиниб тегишли қарор қабул қилинди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг