“Доут-ота” чегара божхона пости орқали мамлакатимизга пиёда кириб келган фуқаро Ж.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, умумий қиймати 24 миллион сўмлик 24 дона қўл соатларини мамлакатимизга ноқонуний олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
30.10.2019