Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “трамадол” дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида, Келес шаҳри марказий стадиони яқинида турган “Матиз” русумли транспорт воситаси ёнига тезкор гуруҳ ходимлари яқинлашганида, ҳайдовчи уларни пайқаб қолиб, автомашинасидаги қутини ерга улоқтириб, қочишга уринади.
Тадбир давом эттирилиб, ҳайдовчи тўхтатилди. Аниқланишича, фуқаро Х.Ш. улоқтирган қутида жами 39 480 дона “Трамадол ланнахер 50 мг.” дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
29.10.2019