Шу ўринда айтиш мумкинки, сўнги йилларда мамлакатимизга импорт қилинган товарлардан ундирилган божхона тўловлари тушумида импорт божхона божининг улуши 15-16 фоизни ташкил этмоқда. (1-расм)
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар наменклатурасида (кейинги ўринларда –ТИФ ТН) жами 11295 та товар ўрни мавжуд бўлиб, ушбу товарлармамлакатимизга импорт қилинганидаундириладиган бож ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3818-сон Қарори билан тасдиқланган. Мазкур қарорда келтирилган энг паст, яъни “0” - нольфоизлиставка белгиланган товарлар 7083тани ёки 62,7 фоизни ва энг юқори, яъни “70” фоиз ставка белгиланган товарлар 27 тани ёки 0,2 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрда ПҚ-4470-сон Қарорига асосан амалдаги бож ставкаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, ушбу ўзгартиришлар 2020 йил 1 январдан амалиётга киритилиши белгиланди.Унга кўра эндиликда энг паст, яъни“0” - нольфоизли ставка белгиланган товарлар 4443 тани ёки 39,5 фоизни ва энг юқори, яъни “70” фоизли ставка белгиланган товарлар эса 26 тани ёки 0,2 фоизни ташкил этади. (2-расм)
Мисол тариқасида оладиган бўлсак, импорт божхона божига нол даражали ставкалар миқдори Европа Иттифоқи давлатларида 16,7 фоизни, Туркияда 37,5 фоизни, Хитойда 7,1 фоизни, Тожикистонда 4,1 фоизни, Ҳиндистонда 2,1 фоизни ва ЕВРООСИЁ иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатларида 15,8 фоизни ташкил этади [1].
Иқтисодчи Габриэль Фельбермайернинг таҳлилига кўра шуни айтиш мумкинки, АҚШга Европа Иттифоқи давлатларидан импорт қилинган товарларга қўлланиладиган божхона божи ставкаларининг 36,0 фоизи (ТИФ ТНдаги 1802 та товарлар) ва аксинча Европа Иттифоқига АҚШ давлатидан келган товарларга қўлланиладиган божхона божи ставкаларининг 25,0 фоизи (ТИФ ТНдаги 1246 та товарлар) ноль даражали ставкага тўғри келади [2].(2-расм)
Жаҳон амалиётида ҳар бир давлат бож сиёсатини халқаро келишувлар асосида турли мамлакат ёки иттифоқлар учун турлича белгиламоқда. АҚШнинг бож сиёсатига назар ташлайдиган бўлсак, ушбу давлат ҳам ўнлаб эркин савдо ташкилотлари ва давлатлар билан икки ва кўп томонлама келишувлар имзолаган. Бунга мисол қилиб, Чили(CFTA), Доминикан Республикаси (DR-CAFTA), Уммон, Панама, Перу, Сингапур (SGFTA) ва Шимолий Америка эркин савдо шартномаси (NAFTA) ларни айтиш мумкин. (3-расм)
Ҳудудий савдо келишувлари натижасида давлатларнинг асосий савдо ҳамкорлари билан товарлар савдоси деярли ноль даражали ставка бўйича амалга оширилмоқда-деб ёзади Жаҳон савдо ташкилоти эксперти Умида Хақназар. Унинг маълумотига кўра, ЖСТда АҚШнинг ўртача тарифи 2,3 фоизни ташкил қилиб, импорт товарларининг ярмидан кўпи (53,5%) 15 мамлакатга нисбатан имтиёзли савдо битимлари натижасида имтиёзли ставкаларда кириши ёки Европа иттифоқининг ўртача тарифи 3,2 фоизни ташкил қилиб, 50 дан ортиқ давлатга нисбатан тариф преференциялари қўллаши натижасида импортининг ярмидан кўпи (52,6%) импорт божининг нол ставкаларида олиб кирилмоқда [3].
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришганидан сўнг, бир қатор чет давлатлар билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиб, бу борада икки ва кўп томонлама шартномалар имзолади. Хусусан, 1994 йил 15 апрелда Москва шаҳрида МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган “Эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида” келишувга кўра мазкур келишувни имзолаган давлатларда ишлаб чиқарилган товарлар аъзо мамлакатларга импорт қилинганида божхона божини тўлашдан озод қилиш назарда тутилган. Шу сабабли, божхона тўловлари тушумида 15-16 фоиз улушга эга бўлган божхона божлари бўйича 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган ўзгартиришлар мамлакатнинг ташқи савдо айланмасида 58,1 фоиз[4] улушга эга бўлган МДҲ мамлакатларидан импорт қилинадиган товарларга таъсир кўрсатмайди.
Т.Пардаев
Божхона институти доценти, и.ф.н.
29.10.2019