Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фойда бермади
1164
Тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тамаки маҳсулотларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фойда бермади

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Ч.нинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олиниб, унинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасида 165 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

29.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг