Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган товар-моддий бойликларини яширинча олиб келаётган шахслар аниқланди.
Хорижий рейс билан учиб келиб, “яшил” йўлакдан ҳаракатланётган фуқаролар Т.Ш., Н.Н. ва А.З.ларга тегишли юклар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахслар томонидан 74 дона атирлар ноқонуний тарзда олиб келинаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир йўналишдаги авиарейс билан учиб келган фуқаролар Т.В., И.Н. ва Ш.Ш.нинг юклари белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув жараёнида ушбу шахслар 16 миллион сўмлик кийим кечак маҳсулотларини яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.10.2019