Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди.
Ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош қилинди.
Жумладан,“Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Т.А. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотранспорт воситаси тиркамасининг қутилари орқасига полиэтилен пакетда яшириб қўйилган, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда айтилмаган, умумий қиймати 6,9 миллион сўмлик 76 шиша идишда спиртли ичимликларни яшириб олиб келаётгани аниқланди.
Худди шу куни яна бир ҳолатда фуқаро К.А. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автоулови божхона кўригидан ўтказилганида, юк автотраспорт воситасининг кабинасидаги ётоқ тагида қутига жойлаштириб беркитилган, 2,6 миллион сўмлик 13 дона идишда спиртли ичимликлар яширилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
29.10.2019