Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл қоидаси - умр фойдаси
4641
Маълумки, транспорт воситаларининг сони ва йўлларда ҳаракат жадаллиги йил сайин ўсиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, содир этилаётган ҳодисаларнинг оқибатларига, уларнинг юзага келиши шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш лозимлигини тақозо қилади.
Йўл қоидаси - умр фойдаси

Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан божхона ходимларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир давомида дастлаб вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил маълумотлар бериди.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш ва бу масалаларга кенг жамоатчилик, турли ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг эътиборини қаратиш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлаётган аянчли, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида келтирилган статистик маълумотлар ушбу тадбир иштирокчиларини яна бир бор ҳушёрликка чақирувчи даъват сифатида янгради.

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган шахс томонидан содир этилган йўл транспорти ҳодисаси оқибатида бегуноҳ бир оиланинг фожиали якун топган қисмати ҳақидаги тафсилотларга бағишланган видео ролик намойиши иштирокчиларда у ҳайдовчи, йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ва атрофидагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлигини англашида яна бир бор туртки бўлди, дейиш мумкин.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. 

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг