Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ташкил қилинган тадбирда Тошкент кимё технологиялари институтининг "Кимёгар", Давлат божхона қўмитаси Божхона институтининг "Юристконсульт", Ўзбекистон давлат консерваториясининг "Фемида", Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг "Академия" ҳамда Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг "Истиқбол меъморлари" жамоалари ўзаро беллашдилар. Ушбу танловда олий таълим муассасалари жамоалари сайлов қонунчилигига оид билимларини синовдан ўтказишга қаратилган шартлар асосида беллашув олиб бордилар.
Танлов натижаларига кўра танловнинг туман босқичида Божхона институти курсантлари фахрли I ўринни қўлга киритиб, танловнинг Тошкент шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Танлов орқали ҳар бир жамоа иштирокчилари ўзларининг Сайлов ҳақидаги билим кўникмаларини янада оширишди ва бир бирлари билан тажриба алмашишди.
28.10.2019