Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинди
1292
Маълумки, божхоначилар мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларини нафақат божхона постларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво ҳудудида амалга оширадилар.
Тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ўтказилган ўзаро ҳамкорликдаги тадбири давомида божхона қонунбузилиши ҳолатининг ўз вақтида олди олинди.

Тадбир давомида фуқаро М.О. икки мамлакат чегарасини ажратиб турувчи сим тўсиқлар орқали ноқонуний тарзда юртимизга умумий қиймати 44 миллион сўмлик 2790 қути тамаки маҳсулотларини олиб кираётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг