Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Чортоқда 80 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кетаётган шахсни қўлга олишди
1289
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш бўйича божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Божхоначилар Чортоқда 80 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб кетаётган шахсни қўлга олишди

Жумладан, Наманган вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Наманган вилояти Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро М.И.га тегишли юклар белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юклари орасидан тегишли ҳужжутлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 80 миллион сўмлик 8 минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг