Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширилган соатлар “яшил” йўлакда “чиқиллаб” қолди
1378
Товар моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Яширилган соатлар “яшил” йўлакда “чиқиллаб” қолди

Жумладан, “Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Х.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар этиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этувчи 60 дона “al harameen” номли қўл соатлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг