Сурхондарёлик тадбиркорлар 2017 йилдан бошлаб, қамишдан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Бу каби тадбиркорларга хориждан қиймати 2,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги технологиялар келтирилди. Бу жараёнда эса божхона тўловларидан 3 миллиард сўмлик имтиёзлар қўлланилди. Натижада 250 нафар доимий, 2 минг нафардан зиёд мавсумий иш ўринлари шакллантирилди.
Энг муҳими, шу вақтга қадар асосий қисми хориждан импорт қилинган бу турдаги қурилиш материаллари энди ўзимизда ишлаб чиқарилади. Муҳими, сифатли ва арзон.
2017-2018 йиллар давомида Афғонистон ва Тожикистонга 345 минг тоннадан ортиқ ДСПлар экспорт қилинди.
28.10.2019