Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида яна бир божхона қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди.
Дўстлик туманида фуқаро Я.Ш. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорти тезкор кузатувга олиниб тўхтатилди ва белгиланган тартибда текширувдан ўтказилди.
Натижада, автомашинада фуқаро С.А.га тегишли бўлган ва ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 56,4 миллион сўмлик 47 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
26.10.2019