Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Импортни оптималлаштириш ва саноат кооперацияларини кенгайтириш асосий мақсадимиз
1363
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов ҳамда вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш борасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича ёрдамчиси Н.Ибрагимов иштирокида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан тор доирада импортни оптималлаштириш масалаларига қаратилган учрашув бўлиб ўтди.
Импортни оптималлаштириш ва саноат кооперацияларини кенгайтириш асосий мақсадимиз

  Барчамизга маълумки, бугунги кунда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш борасида Ҳукуматиз томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда, ҳуқуқий механизм базалари яратилиб, буларнинг барчаси ўз навбатида ижобий натижалар кўрсатмоқда.
 Учрашув давомида, иштирокчилардан бири бўлган "Sam Gold Produkt" корхонаси раҳбари Ф.Хўжақулов бугунги кунда корхона томонидан импорт қилинаётган кетчуп ва майонез каби маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини ва ушбу лойиҳа юзасидан яқин кунларда учрашув ташкил этилиши кутилаётганлигини маълум қилди.
  Учрашув якунида божхона бошқармаси бошлиғи Д.Юсупов корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган товарларни ҳарид қилиш ўрнига четдан маҳсулот импорт қилинаётганлиги, саноат тармоқларида хомашё ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш ва импортни оптималлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

26.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг