Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан профилактик суҳбат бўлиб ўтди
2845
Ҳозирги кунда инсониятни муқаррар таназзулга олиб келадиган, келажагини туб жарликка етакловчи йўллардан бири бу шубҳасиз коррупциядир. Шу сабабли коррупция ва тамагирликка қарши курашиш, уни олдини олиш мақсадида божхона органларида хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан профилактик суҳбат бўлиб ўтди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони мақсад ва вазифалари давра суҳбати иштирокчиларига тушунтирилди. Бундан ташқари суҳбат жараёнида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари томонидан импорт юкларга тегишли божхона режимларига расмийлаштиришда зарур ҳужжатлар ва БЮД графаларини тўғри тўлдириб тақдим этишлари юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоб берилди.

Давра суҳбати сўнгида, божхона тизимида кечаю-кундуз ишлаб турган Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли “Ишонч телефонлари” ва унга мурожаат қилиш тартиби тушунтириб берилди.

 

26.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг