Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Келес темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан кириб келаётган йўловчи поезди вагонлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, поезд вагонларининг бирида, йўловчи фуқаролар С.Н. ва И.Р. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 34,4 миллион сўмлик товар моддий бойликларини божхона назоратидан яширган ҳолатда мамлакатимизга олиб кираётгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
25.10.2019