Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош этилди
1315
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида қўлланаётган найрангларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар фош этилди

Жумладан, куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик 2500 дона автомобиль узатмаси дастаги учун мўлжалланган резина ғилофлар борлиги аниқларди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг