Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Талабалар билан учрашув бўлиб ўтди
1077
Давлат божхона қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги турли олий ўқув юртларида битирувчиларни божхона соҳасига қизиқтиришга қаратилган тарғибот учрашувлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Айни шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тошкент Молия институтида ташкил қилинди. Унда институт таркибидаги турли факультетларнинг иқтидорли ва божхона соҳасига қизиққан талабалари иштирок этишди.

Тадбир аввалида дастлаб битирувчиларга давлат божхона хизмати органлари ҳақидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қиладиган турли видеоролик ва махсус кўрсатувлар намойиш қилинди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг бир қатор мутасадди вакиллари соҳага кадрларни ишга қабул қилиш тартиблари, тизимга жорий қилинаётган ахборот-коммуникация технологиялари, божхона назоратини ташкил этишдаги сўнгги янгиликлар ҳақида батафсил ахборотлар беришди.

Шундан сўнг талабалар билан очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоблар қизғин тус олди.

Талабаларнинг жисмоний шахслар учун жорий қилинган божхона қоидалари, товар ва транспорт воситаларининг божхона назоратида жорий қилинган “Хавфни бошқариш тизими” асосидаги “яшил”, “сариқ”, “кўк” ва “қизил” йўларлар, мамлакатимизнинг халқаро аэропортлари орқали ўтишда жисмоний шахслар учун жорий қилинган “яшил” ва “қизил” йўлакларга оид берган саволларидан кўриниб турибди-ки, уларда божхона соҳасига бўлган қизиқиш юқори.

Аммо, қизиқишнинг ўзи етарли эмас! Божхоначи бўлиш учун энг аввало юксак одоб-аҳлоқ билан бир қаторда пухта билим ва албатта жисмонан соғлом бўлиш талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда бу каби тадбирлар ёшларни божхона соҳасига қизиқтириш билан бир қаторда улар орасидан юксак билимли ва интеллектуал ёшларни саралаб, божхона соҳасига жалб қилишга ҳам хизмат қилади. 

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг