Натижада 167,4 млн сўмлик товар моддий бойликларининг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди.
Хусусан, йўловчи М.С умумий қиймати 17,4 млн сўмлик дори воситаларини ва йўловчи А.З жами 150,0 млн сўмга тенг бўлган турли хилдаги товар моддий бойликларини божхона органи ходимларидан яширишга уринишган.
Шу мақсадда, ноқонуний товарларни йўловчиларга тарқатиб, уларни ўриндиқлар остига жойлаштиришган эди. Аммо божхоначиларнинг ҳушёрлиги туфайли мазкур қоидабузарлик ўз вақтида аниқланди.
Ҳозирда, юқорида кўрсатиб ўтилган товар-моддий бойликлари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ва айни дамда текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
9.08.2018