Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни яширинча олиб киришга уриниш фош бўлди
1246
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ ҳолатлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчаларни яширинча олиб киришга уриниш фош бўлди

Хусусан, “Урганч аэропорти” чегара божхона пости орқали “яшил” йўлакдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро К.М.нинг қўл юклари холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл сумкаси ичида умумий қиймати 35,6 миллион сўмлик 2984 таблетка, 570 дона капсула ва 1300 грамм кукун кўринишидаги биологик фаол қўшимчаларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг