Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ғишткўприк чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги “Эпика” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, қонунбузар автомашина ўриндиқлари ичига умумий қиймати 4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларни моҳирлик билан жойлаб, божхоначиларни чалғитишга урингани аниқланди.
Аммо унинг бу найранги иш бермади ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Жавоҳир Караматов
ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори
22.10.2019