Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида товар моддий бойликларини яширична олиб киришга уринган шахс фош этилди.
Яъни фуқаро С.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида автомобиль салони ҳамда юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 50,5 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда тезкор гуруҳ иштирокчилари томонидан Фарғона туманида яшовчи фуқаро Э.Ж.нинг яшаш хонадони холислар билан кўздан кечирилди.
Натижада, хонадонда умумий қиймати 89,5 миллион сўмлик 10 500 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 10 дона телевизорлар борлиги фош қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.10.2019