Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гугурт чўпига устамонлик билан ёпиштирилган “гашиш” фош бўлди
1240
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кирилиши шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъиян тақиқланган ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ бу каби қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Гугурт чўпига устамонлик билан ёпиштирилган “гашиш”  фош бўлди

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган хориж фуқароси М.Н. исмли шахс  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 Натижада, унинг қинғир режаси фош бўлди. Яъни, ушбу шахснинг гугурт қутиси ичидаги гугурт чўпининг учига ёпиштирилган тўқ жигаррангдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини гўёки ҳақиқий гугурт чўпи сифатида божхоначиларни ишонтиришга уриниши наф бермади.

Қинғир ниятли кимса томонидан олиб кирилаётган “гашиш”нинг гугурт чўпи билан оғирлиги 0,35 граммни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг