Жумладан, ''Олот'' чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган “Мерседес-Бенц” юк автотранспорти божхоначилар томонидан тегишли тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинадаги юклар билан уларга тегишли кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маьлумотларда ўзаро номувофиқлик мавжудлиги маьлум бўлди.
Текширув жараёнида юк кузатув хужжатларида қайд этилган керамик плиткалардан ташқари, автомашинада умумий қиймати 458,39 миллион сўмлик уй иситиш учун мўлжалланган радиаторлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
22.10.2019