Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада тил байрамига муносиб туҳфа – китоб савдоси ярмаркаси ташкил қилинди
1323
Мана бир неча йилларки 21 октябрь санаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибига “Тилни асраган – элини асрайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Фарғонада тил байрамига муносиб туҳфа – китоб савдоси ярмаркаси  ташкил қилинди

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари ўринбосари Шавкат Тўйчиев ҳамда Фарғона давлат университети профессори, филология фанлари доктори, Навоийшунос олим Хабибулла Жўраев илмий маърузалари билан иштирок этиб, ўзбек тили тарихи, унинг равнақига ҳисса қўшган шахслар, ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асоси, ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Дарҳақиқат, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун эркинлик, ҳурлик, озодлик каби улуғ тушунчаларга ҳамоҳанг эканлигини англаш қийин эмас. Зеро, халқимизнинг эртанги куни янада нурафшон, келажаги порлоқ бўлишида тилимизнинг аҳамияти катта. Миллатимиз кўзгуси бўлмиш тилимизни асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Тадбир давомида божхона ходимлари учун бошқарма маъмурий биносида китоб ярмаркаси ташкил этилди, мумтоз адабиётимизнинг буюк намоёндалари китоблари ҳамда ўзбек тилида нашр этилган жаҳон адабиётининг энг сара асарлари савдоси ташкил этилди.

21.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг