Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Она тилимиз - бу бизнинг ўзлигимиз демакдир
1293
Ҳар бир халқнинг беназир маънавий бойликларидан бири, шубҳасиз, унинг она тилидир. У одамларни миллат сифатида бирлаштиради, яъни халқнинг ўзлигини намоён қилади.
Она тилимиз - бу бизнинг ўзлигимиз демакдир

Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.

Айтиш жоизки, 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг қабул қилиниши она тилимизнинг қонуний мақом ва ҳимоясига эга бўлиши Ватанимиз тарихида буюк воқеалардан бири бўлди. Жорий йилда эса тилимизга давлат тили мақоми берилганига ўттиз йил тўлди. Ушбу санани кенг нишонлаш мақсадида жойларда катта-катта тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам Қарши давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси мутахассислари, шунингдек вилоят маънавият ва маърифат  маркази  вакиллари билан ҳамкорликда маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аввало, тилимизни қадрлаш, асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини, шунингдек, она тилимизнинг давлат ва жамият тараққиётидаги тутган муҳим ўрни тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.

Дарҳақиқат, бежизга она тилимиз-бу бизнинг ўзлигимиз дея эътироф этилмайди, зеро ўзлигимиз ҳаёт саҳнасида миллат сифатида борлигимиздир.

21.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг