Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ҳам “21 октябрь Давлат тили куни” муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Х.Каримова ҳамда Самарқанд ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Э.Махмудовалар иштирокида “Тилини асраган - элини асрайди ” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Х.Каримова бугунги кунда юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритар экан, жамиятимиз ривожидаги ўз она тилимизга эга эканлигимиз энг олий ютуғимиз дея фикр билдириб ўтди.
Шунингдек, жорий йил 4 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4479-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги Қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Ушбу қарорга мувофиқ, республикамизнинг ҳар бир ҳудудида Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлашга бағишланган байрам тадбирлари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбир шоиралар томонидан битилган шеърлар мутолааси билан якунланди.
21.10.2019