Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аруш декларацияси мазмун моҳияти кенг тушунтирилди
1302
Барча давлат муассасаларида бўлгани каби божхона органларида ҳам коррупцияга қарши кураш масаласида доимий профилактика ишлари олиб борилади.
Аруш декларацияси мазмун моҳияти кенг тушунтирилди

Яқинда ҳам коррупцияга қарши курашиш йўналишида Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимларининг ҳуқуқий билим савияси даражасини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди. Унда Аруш декларацияси - божхона соҳасини муносиб тарзда бошқариш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Жаҳон божхона ташкилотининг декларацияси мазмуни йиғилганларга кенг тушунтирилди. Хусусан, мазкур декларациянинг қабул қилиниш тарихи, ривожланиш босқичлари, божхона органларини риволантиришдаги роли ҳақида маълумотлар берилди.

Айниқса, тадбирда Юртбошимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тараққиётида асосий хавф, иллат сифатида қораланилаётган коррупцияни олдини олиш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлигига алоҳида аҳамият қаратилди. 

Тадбир сўнггида сўз олган божхона бошқармаси мутасаддилари шахсий  таркибни ўз касбига садоқат билан ёндашишга чорлаб, шу эл тараққиёти йўлида хизмат қилиш энг олий шараф эканлигини яна бир бора йигилганларга эслатиб ўтишди.

21.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг