Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил – миллат кўрки
1255
Она тили – ҳар бир миллатнинг кўркидир. Уни асраш ва бойитиш – миллатнинг янада юксалишига хизмат қилади.
Тил – миллат кўрки

Шу боис, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ҳам бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят божхона бошқармасида “Тил миллат кўрки” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими ходимлари, Жиззах Давлат педагогика институтининг она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар, ўзбек тилини тобора ривожлантириш, уни янада чуқурроқ ўрганиш ва шу тариқа тафаккуримизни юксалтиришимиз лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, ушбу тарғибот тадбирларини ташкил этишдан мақсад - она тилимизнинг бой маънавий мерос эканлигини, жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингиши, аждодларимиздан қолган ушбу бебаҳо меросни келгуси авлодларга ҳам етказиш зарурлиги ходимларга тушунтирилди.

Дарҳақиқат, тилда миллат руҳи яшайди, миллат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар тилда худди кўзгудек акс этиб туради. Зеро, улуғ бобокалонимиз Абдулла Авлоний айтганларидек: “Миллий тилни йўқотмак, миллатнинг руҳини йўқотмакдир”.

21.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг