Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари чегарадош мамлакатдан “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган қўшни давлат фуқароси А.Э бошқарувидаги “Reno” русумли автотранспорт воситаси “Rapiscan М-60” русумли инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона назоратидан ўтказилди.
Назорат чоғида автотранспорт воситаси юкхонасининг тасвирларини олиб келинаётган товарлар учун тақдим қилинган йўл юк кузатув ҳужжатлари билан мутаносиблиги текширилганда, юкхонанинг олд қисмида ҳужжатда кўрсатилмаган маҳсулотлар борлиги маълум бўлди.
Яъни, ушбу шахс умумий оғирлиги 4680 кг, қиймати 37 440 000 сўмни ташкил этувчи хорижда ишлаб чиқилган пайвандлаш воситалари (электрод)ни божхона назоратидан яшириб олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
18.10.2019