Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилни асраган – элини асрайди
1371
Тил – миллатнинг фахри, ғурури, қиёфасининг бир бўлагидир. Сизга маълумки, ҳар йили 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида юртимизда кенг нишонланади. Жорий йилда мазкур қонуннинг қабул қилинганлигига 30 йил тўлишини эътироф этиш лозим.
Тилни асраган – элини асрайди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ПҚ-4479-сон қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан Наманган вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими ходимлари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирокида “Тилни асраган – элини асрайди” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари Жамолиддин Муслим ҳамда ташкилотнинг бош мутахассиси Абдумутолиб Қосимов сўзга чиқиб, ўзбек тили тарихи, унинг равнақига ҳисса қўшган шахслар, ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлганлиги, ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтишди. 

Бу каби тадбирлар аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бебаҳо бойлик ҳисобланмиш она тилимизни асраб-авайлашимиз, бойитишимиз, нуфузини янада оширишимизга хизмат қилади.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг