Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сонли “Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармасида тадбир ўтказилди.Тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўзбек ва рус тиллари кафедраси ўқитувчилари иштирок этиб шахсий таркибни байрам билан қутлашди.
Тадбир давомида тилшунослар она тилининг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирар эканлар тилимизнинг нақадар бойлиги ҳақида асосли далилларни келтириб ўтишди. Хусусан, мутафаккир бобокалонларимиздан Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди.
Тадбир сўнгида тилшунослар ва божхоначилар ўртасида она тилининг аҳамияти борасида ўзаро фикрлар алмашилди.
17.10.2019