Хусусан, “Истанбул-Самарқанд” рейси билан учиб келган фуқаро Х.О. яшил йўлак орқали ўтар экан, белгиланган нормалардан ортиқча салкам 60 гр. тилла тақинчоқларни яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги фош бўлди. Қаранг-ки, ушбу шахс мазкур заргарлик буюмларини нотаниш кимсанинг илтимосига биноан 25 АҚШ доллари эвазига олиб ўтиб бермоқчи бўлган экан.
Шунингдек, айни шу рейс бўйича парвозини якунлаган фуқаро М.Д. ҳам яшил йўлак берган имкониятни суистеъмол қилди. Ушбу шахс ҳам гўёки нотаниш кимсанинг “илтимос”ига биноан 64,75 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини божхона назоратидан яширинча олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар вазни 65 гр.гача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини шахсий эхтиёжлари учун божсиз олиб киришлари мумкин.
Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 2 кг.га яқин заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.08.2018