Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний олиб кирилаётган товарлар тўхтатиб қолинди
1008
Юртимизга товар-моддий бойликларини ноқонуний олиб кирилишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Ноқонуний олиб кирилаётган товарлар тўхтатиб қолинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга уринган фуқаро фош этилди.

Тадбир давомида чегара олди ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро Х.А.нинг қўл юклари белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

 Натижада, унда қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўмлик кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг