Хусусан, “Самарқанд” халқаро аэропортига хорижий йўналишдаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Х.С. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган қўл сумкаси божхоначилар томонидан холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичида умумий қиймати 6 миллион сўмлик, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган ва барчаси кумушдан ишланган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.
Ашёвий далил сифатида олинган заргарлик буюмларининг оғирлиги 493,92 граммни ташкил этди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ш.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
14.10.2019