Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дориларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1292
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дориларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан,  Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва ноқонуний тарзда олиб кетилаётган умумий қиймати 31,4 миллион сўмлик 1000 дона “Тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Қ. шартли харидорга умумий қиймати 38,4 миллион сўмлик 1200 дона тропикамид дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

катта инспектори

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг