Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший техникаларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уриниш фош этилди
1523
Божхона органлари томонидан маиший техника товарларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Маиший техникаларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уриниш  фош этилди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро А.Ф.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Белгиланган тартибда назоратдан ўтказилган фуқаро умумий қиймати 25,5 миллион сўмлик 1393 дона турли маиший техника товарларини божхона назоратини четлаб олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг